19:13 / 17.12.2019
5 734

МИБ «Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи борлигини маълум қилди

МИБ «Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи борлигини маълум қилди
Фирибгарлик, ноқонуний молиявий пирамида ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, жавобгарликка тортилган чинозлик АҳмаджонТурсунбоевдан (“Аҳмадбой”) жабр кўрган фуқаролар сони ва уларга етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилди.

“Xabar.uz” мухбирининг маълум қилишича, бу ҳақда бугун, 17 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган тадбирда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев маълум қилди.

Фото: Xabar.uz
Унга кўра, А.Турсунбоев ва бошқаларнинг жиноятларига оид келиб тушган ижро ҳужжатларига кўра, “Аҳмадбой иши” доирасида 11 710 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилган. Етказилган зарар миқдори эса 386 миллиард. сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Айни пайтда маҳкумга тегишли 29 та кўчмас мулк ва 8 та автомобиль хатланиб, уларни аукционда сотиш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, дастлабки тергов даврида олиб қўйилган пул маблағлари ҳам мавжуд.

Алоҳида қайд этилдики, дастлабки терговда олиб қўйилган пул маблағлари МИБ ҳисоб-рақамига ўтказилиши ва мулклар сотилиши ҳамоно зарарларни қоплаш бошланади. Жабрланувчиларнинг рўйхати шакллантирилган, тушган маблағлар бўйича махсус электрон дастур яратилган бўлиб, кимнинг қанча ҳақи борлигидан келиб чиққан ҳолда пропорционал тақсимланиб борилади.

Бундан англашиладики, пул маблағлари жабрланувчиларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. Пластик картага эга бўлмаган жабрланувчилар номига эса (МИБ ташаббуси билан) тегишли банк муассасасидан шундай тўлов воситаси текинга очиб берилмоқда.

Хатланган мулклар ва дастлабки тергов жараёнида олиб қўйилган пул миқдори зарарларни қоплашга етадими? Бу савол ҳамон муаллақ турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ «Аҳмадбой»нинг неча миллиард қарзи борлигини маълум қилди