16:33 / 18.12.2019
4 144

Зангиота туман ҳокимлиги ходими 120 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

Зангиота туман ҳокимлиги ходими 120 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди
Зангиота туманида ноқонуний ер савдоси билан шуғулланган ҳокимлик ходими қўлга олинди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 2019 йил 17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва «M.G.S.» МЧЖ раҳбари М.С.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, «Қатортол» қишлоғи, «Наврўз» массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиота туман ҳокимлиги ходими 120 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди