19:00 / 18.12.2019
2 356

Ўзбекистонда жаҳон стандартларидаги голф клублари қурилади

Ўзбекистонда жаҳон стандартларидаги голф клублари қурилади
Тошкент, Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида жаҳон стандартларига тўла жавоб берувчи голф клублари очилади. Бу ҳақда Амирсой тоғ-чанғи курорт мажмуаси очилишига бағишланган матбуот конференциясида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Биз туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш устида ишламоқдамиз. Дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни жалб қилиш учун голф клубларини ташкил қилиш жуда муҳимдир. Ҳозирда биз голф клубларини ташкил этиш бўйича учта лойиҳани амалга оширмоқдамиз”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Унинг қайд қилишича, қўшни Қозоғистонда тўртта шундай голф мажмуалари мавжуд. Ҳозирда мавжуд бўлган кўл бўйидаги Тошкент голф клуби бундай талабга жавоб бермайди.

Менимча, янги голф мажмуалари хориждан келадиган сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу билан бир қаторда ҳам давлат учун ҳам аҳоли учун пул топиш имкониятини яратади. Эртага Ўзбекистонга солиқ тўлайдиган янги сайёҳлик компаниялари учун катта ишбилармонлик имкониятларини яратади”, - дея сўзини якунлади Абдуҳакимов.

Августда ҳукумат қарорига асосланиб Адлия вазирлиги Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 200 гектар ерда голф мажмуаси қурилиши ҳақида хабар қилган эди. Лойиҳа амалга ошириш учун “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил қилинди. Мажмуада ҳам профессионал ҳам ҳаваскорлар ўртасида голф мусобақалари ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда жаҳон стандартларидаги голф клублари қурилади