19:30 / 18.12.2019
4 238

Манба: Юнусободдаги авария жойидан 3 кишининг жасади чиқди

Манба: Юнусободдаги авария жойидан 3 кишининг жасади чиқди
Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилиши вақтида рўй берган ер ўпирилиши ҳодисаси оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбасига таяниб маълум қилди.

Маълум қилинишича, аввалроқ тупроқ остидан икки кишининг жасади чиқариб олинганди, қидирув-қутқарув ишлари давомида яна бир кишининг жасади топилган.

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Юнусободдаги авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигидаги комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланган.

Бугун, 18 декабрь куни соат 10:00 атрофида Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишининг очиқ участкасида тупроқ ўпирилиши рўй берди. Ҳозирча тупроқ остида жами неча киши қолиб кетгани ҳақида маълумот йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин вақтлар ичида ҳодиса оқибатлари ҳақида расмий маълумот бериши кутилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Манба: Юнусободдаги авария жойидан 3 кишининг жасади чиқди