12:46 / 19.12.2019
3 761

Бош прокуратура Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўйича суриштирув бошлаган

Бош прокуратура Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўйича суриштирув бошлаган
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришлар шароитида фуқаролик жамиятининг ривожланиши» мавзусидаги тадбирда Президент халқ қабулхоналари - ҳокимият ва халқ ўртасидаги мулоқот воситаси экани, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, ОАВ соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ роли, сўз эркинлигини таъминлаш кафолати омили сифатида блогосферани ривожлантириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Тадбирда масъул шахсларга Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг блогер ҳақидаги гаплари хусусида савол берилди.

«Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўйича Бош прокуратура суриштирув бошлабди. Суриштирув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади», - дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалди. Унга кўра, Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг «жанозаси ўқилмагани» учун Қува тумани ҳокимини тергаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўйича суриштирув бошлаган