23:36 / 19.12.2019
4 173

Самарқандда аёлни дўппослаб, ҳолатни видеога олиб тарқатган 2 эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди

Самарқандда аёлни дўппослаб, ҳолатни видеога олиб тарқатган 2 эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди
Фото: «Gazeta.uz»
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшовчи Ф.У.ни «Қум-ота бува» фермер хўжалиги даласида фермер хўжалиги раисининг укалари ҳақоратлаб, калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Фуқаро Ф.У.га нисбатан зўравонлик қилган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 26 октябрь куни соат 03:00 атрофида И.Ў. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, акаси Б.Ў. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, маҳалладоши Ф.У.ни гўёки Оқдарё туманидаги «Қум-ота бува» фермер хўжалиги ер майдонида экиб парваришлаган мош поясини ўғирлашда гумон қилиб уни ушлаб олган.

И.Ў. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, акаси Б.Ў. билан Ф.У.ни уриб, дўппослаб, уни оғриқли таъсирлар билан қийнаган. Шунингдек, Ф.У.га жисмоний азоб бериб, унинг белида бўлган қизил рангли пиёз халта билан қўлларини орқага қайириб боғлаб, унга зўрлик ишлатиш йўли билан ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган. Қийноқ ҳолатини тасвирга олиб, тайёрланган зўравонликни тарғиб қилувчи видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштирган.

Бундан ташқари И.Ў. акаси Б.Ў.га Ф.У.га ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, уни дўппослаган. Қулоғида бўлган бир жуфт баҳоси 2 000 000 сўмлик тилла сирғалари ва бир дона 1 000 000 сўмлик Samsung Galaxy J-1 АCЕ русумли телефон аппаратини, умумий баҳоси 3 000 000 сўмлик мол-мулкларини очиқдан очиқ талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Оқдарё тумани судининг раиси Илёс Дониёровнинг маълум қилишича, И.Ў. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 110-моддаси 1-қисми (Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқа ҳаракатлар билан қийнаш), 130-1-моддаси 2-қисми «б» банди (Бири гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш), 138-моддаси 2-қисми «а» банди (жисмоний азоб бериб, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) ва 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талончилик содир этиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Б.Ў. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28,110-моддаси 1-қисми, 130-1-моддаси 2-қисми «б» банди, 28,138-моддаси 2-қисми «а» банди ва 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда аёлни дўппослаб, ҳолатни видеога олиб тарқатган 2 эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди