10:28 / 23.12.2019
2 410

Янги Зеландияда вулқон отилиши қурбонлари сони 17 кишига етди

Янги Зеландияда вулқон отилиши қурбонлари сони 17 кишига етди
Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон отилиши қурбонлари сони 17 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса 9 декабрь куни рўй берган, бу пайт орол ва унинг атрофида 47 киши, жумладан, маҳаллий аҳоли ҳамда Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Малайзиядан келган сайёҳлар бўлган.

Вулқон отилишидан кейин расмийлар 9 нафар қурбон ҳақида хабар берди, кейинчалик бир киши касалхонада оламдан ўтди. 13 декабрь куни ташкил этилган қидирув операцияси давомида 6 кишининг жасадига дуч келинганди.

Янги Зеландия радиосига кўра, касалхонада жабрланганлардан яна бири вафот этган.
Ҳозирда икки киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, Уайт-Айленд Янги Зеландиядаги ягона фаол вулқон ороли ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги Зеландияда вулқон отилиши қурбонлари сони 17 кишига етди