date
views 3 856

Шоҳруҳ рэпер депутатликка сайланди: "Мендан баландпарвоз гапларни кутманг"

Шоҳруҳ рэпер депутатликка сайланди: "Мендан баландпарвоз гапларни кутманг"
Фото: Instagram / Шоҳруҳ
Таниқли рэпер Шоҳруҳ Шодмонов ЎзЛиДеПдан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига халқ депутати этиб сайланди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

«Азиз ҳамюртлар! Мана, сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати бўлиб сайландим! Мендан баландпарвоз гапларни кутманг, менинг фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаши керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!» — дея изоҳ қолдирган хонанда.

Шоҳуруҳ Шодмонов номзоди 9-Лабиҳовуз сайлов округи бўйича Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлигига қўйилганди.
У Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шоҳруҳ рэпер депутатликка сайланди: "Мендан баландпарвоз гапларни кутманг"