12:45 / 27.12.2019
3 065

Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди
Юртимизга турли яширин ва ноқонуний йўллар орқали заҳри қотил – гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Карат” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида, поезднинг бўш вагонларидан бирида оғирлиги 1112,57 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Поезд вагонига беркитилган “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди