09:35 / 30.12.2019
2 946

Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади

Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади
Фото: Morteza Nikoubazl / Zuma / TASS
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади.

Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, шикастланиш белгилари мавжуд бўлган муомалага яроқли банкноталар билан валюта операцияларини амалга ошириш, шунингдек, муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш тартиби тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланиши мумкин.

Шунингдек, валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда мувофиқ шаклдаги 09012-сон маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Шикастланган банкноталар билан боғлиқ валюта айирбошлаш ёки муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилиш операциялари амалга оширилганда, бундай операциялар 09011-сон реестрга расмийлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади