19:58 / 01.01.2020
2 523

Австралия шарқий соҳилларидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони саккиз кишига етди

Австралия шарқий соҳилларидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони саккиз кишига етди
Австралиянинг шарқий соҳилларида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони саккиз кишига етди. «Daryo» сайтинингхабарига кўра, Янги Жанубий Уэльс штатида етти киши, Викторияда эса бир киши ҳалок бўлган.

Хабар беришларича, Янги Жанубий Уэльс штатида олов 1 январга ўтар кечаси 176 та турар жойни йўқ қилган, 50 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган. Ўт ўчирувчилар табиий офатдан зарар кўрган аҳоли пунктларидаги якуний текширувлар вақтида қурбонлар сони ошиши мумкинлигини таъкидламоқда, чунки айрим шаҳарлардаги «уйларнинг 80 фоизи ёниб кетган».

Ҳозирги вақтда минтақада 112 та ўрмон ёнғини қайд этилган бўлиб, улардан саккизтаси ҳали қуршаб олинмаган ва яқин-атрофдаги шаҳарларга жиддий хавф солмоқда. Оловга қарши кураш учун 2,5 минг ўт ўчирувчи ва юзлаб махсус техника, хусусан, 90 та самолёт жалб этилган. Ҳафта охирига бориб штатда фавқулодда жазирама ва қуруқ ҳаво ҳукмронлик қилиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда, бу эса ўт ўчирувчиларнинг ишини янада оғирлаштиради.

Виктория штатида эса Mallакоота шаҳрида вазият айниқса оғир. Бу ерда 5 мингга яқин аҳолининг шаҳардан чиқиб кетиш йўли олов билан тўсилиб қолган, одамлар шаҳар пляжида жон сақламоқда. Пайшанба тонгида Австралия ҳарбий денгиз кучларининг Сиднейдан йўлга чиққан икки ҳарбий кемаси бу ерга етиб келиб, одамларни хавфсиз жойга кўчириши кутилмоқда.

Штат ҳудудида 675 минг гектар ўрмон олов ичида қолган. Ёнғинлар оқибатида 50 дан ортиқ турар жой вайрон бўлиб, бир киши вафот этган. Айни вақтда 45 та аланга ўчоғи аниқланган бўлиб, улардан 25 таси ҳали қуршаб олинмаган. 5 мингга яқин уй электр ва бошқа асосий таъминотларсиз қолган. Ёнғинга қарши курашга мингга яқин ўт ўчирувчи сафарбар этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Австралия шарқий соҳилларидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони саккиз кишига етди