
«Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган ҳужжатга асосан, регуляторнинг аввалги низомларга оид ўнга яқин қарорлари ўз кучини йўқотади.
Янги таҳрирдаги низом Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Лойиҳа муҳокамаси 18 январга қадар давом этади.
Нақд ПулсизҲисоб-КитобларЎзбекистон РеспубликасиЛойиҳа МуҳокамасиМарказий БанкФуқаролик Кодекси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар