08:58 / 02.01.2020
2 682

“Ҳарбий Қорбоболар” қорақалпоқ халқини Янги йил байрами билан қутламоқда

“Ҳарбий Қорбоболар” қорақалпоқ халқини Янги йил байрами билан қутламоқда
Тутун ортидаги ҳарбий оркестр, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги санъати намойиши ҳамда “ҳарбий Қорбоболар”нинг концерт дастури қорақалпоқ халқига Янги йил байрамининг ўзгача шукуҳини тарқатишга хизмат қилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги Нукус шаҳридаги “Korzinka.uz” кўнгилочар-савдо мажмуаси олдида Янги йил арафасида халққа хушкайфият улашиш учун байрамона концерт дастурини намойиш этди. Концертнинг биринчи қисми ҳарбий ватанпарварлик куй ва қўшиқлар, кўргазмали чиқишлар билан бошланди. Тутун ортидан пайдо бўлган Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестр жамоаси йиғилганларни ҳайратга солган бўлса, улар томонидан ижро этилган миллий ва жаҳон эстрадасининг шўх наволар дилларни ўзига мафтун этди.

Концерт дастури Янги йил байрами дастурхонини безатиш учун савдо мажмуасига келганларни ҳам, бозор-ўчарни қилиб бўлганларни ҳам бефарқ қолдирмади. Давра борган сари кенгайиб, одам гавжумлашиб борди.

Фахрий қоровулнинг саф элементларини маҳорат билан бажараётганини кўрган болажонлар ҳаракатларни беўхшов қайтаришга уринишар, завқу-шавққа тўлганидан юзларидан кулгу аримасди.

Қўл жанги элементларини намойиш этган муддатли ҳарбий хизматчилар жасурлик, мардлик ва матонат тимсолидек барчада эсда қолди.

Тадбир якунига етай деганда одамларни ҳайратга солиб Янги йил байрамининг бош қаҳрамони – Қорбобо кийимларида даврага ҳарбий оркестр ижодий гуруҳи чиқиб келди. Янги йил байрами куйлари билан ҳаммани лол қолдирган ижодкорларнинг бу чиқиши йиғилганларнинг байрамона кайфиятини янада кўтарилишига хизмат қилди.

Аскар болалар томонидан ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ўқилган “Ватанга қасамёд” матни болакайларнинг иштиёқини уйғотганидан ҳарбий либосдаги акалари билан бир сафда туришга чорлади.

Концерт дастури давомида қорақалпоқ хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларга завқ улашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳарбий Қорбоболар” қорақалпоқ халқини Янги йил байрами билан қутламоқда