11:33 / 02.01.2020
2 687

2019 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари неча фоизга қимматлашгани маълум бўлди

2019 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари неча фоизга қимматлашгани маълум бўлди
Фото: Fotolia
2019 йилнинг декабрида истеъмол нархлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йил январь-декабрь ойларида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 15,2 фоизга қимматлашди.

2018 йилнинг декабрида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 2,1 фоизга кўтарилган.
Умумий ҳисобда 2018 йил давомида истеъмол секторидаги нарх ва тарифларнинг ўртача ўсиш суръати 14,3 фоизни ташкил этган.

Ўртача ойлик нарх индекслари ўсиш суръатининг ҳисобланиш тартибига кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойлари давомидаги истеъмол нархлари индекси 1,2 фоизни ташкил этган. Шундай қилиб, декабрь ойи давомида умумий истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг январь-декабрь ойларидаги ўртача ойлик ўсиш суръати кўрсаткичидан 0,5 даражага юқори бўлди.

2019 йил давомидаги нархларнинг энг юқори ўсиши ва пасайиши август (ўсиш суръати 2,9 фоиз) ҳамда июнь (пасайиш даражаси 0,5 фоиз) ойларига тўғри келади. Шундай қилиб, жорий йилнинг декабрь ойидаги истеъмол нархлари индекси ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-декабрь ойидаги максимал кўрсаткичдан 1,2 даражага паст, минимал натижадан 2,2 даражага юқори бўлди.

2019 ва 2018 йилларнинг ўн икки ойи давомидаги қисқа муддатли ойлик умумий истеъмол нархлари индекси таққослаш натижаларига кўра, кўрсаткичлар орасидаги максимал чекиниш яна август ойига тўғри келади (2019 йилдаги 102,9 фоизга қарши 2018 йилдаги 100,3 фоиз). Декабрь ойидаги фарқ эса 0,4 даражани ташкил этган (2019 йил декабрдаги 101,7 фоизга қарши 2018 йил декабрь ойидаги 102,1 фоиз).

Умумий ҳисобда, 2019 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 18,6 фоизга қимматлашди. Ушбу давр мобайнида ноозиқ-овқат маҳсулотлари 10,9 фоиз, хизматлар 15,2 фоизга ошди.

Юқорида қайд этилганидек, 2019 йилнинг январь-ноябрида товарлар ва хизматлар нархларининг ой давомидаги максимал ўсиш суръати август ойида рўйхатга олинган (2,9 фоиз).

Нархларнинг умумий кўтарилиши аҳоли учун пуллик хизматлар нархларининг ўсиши билан боғлиқ (5,6 фоиз). Шу билан бирга, август ойидаги озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳам нисбатан юқори даражада қимматлашган (ой давомидаги ўсиш суръати 2,3 фоиз ва 2,1 фоиз).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари неча фоизга қимматлашгани маълум бўлди