13:15 / 02.01.2020
5 593

Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйиб, тарқатишни буюрди (видео)

Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйиб, тарқатишни буюрди (видео)
Telegramдаги muxbir.uz каналининг ёзишича, Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйиш тўғрисида топшириқ берган.
Қашқадарёда вилоят ҳокими топшириғига кўра, ўзгалар мулки бўлган қўйлар сўйилиб, кам таъминланган фуқаролар ва усталарга тарқатилаётгани ҳақида видео тарқалди, — деб ёзади манба.

Видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилган.
— Видео муаллифининг маълумот беришича, видеода чиқиш қилган масъул вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов — дея ҳолатга ойдинлик киритишга уринади манба.

Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино ҳудудидаги «Отамурод ота» фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.

Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зоир Мирзаев топшириғига кўра, сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтади.

Далани пайҳон қилган қўйлар топилиши яхши, албатта. Аммо суд қарорсиз ўзгалар мулкини сўйиб, тарқатиш қайси қонунда кўрсатилган? Мулк дахлсизлиги нима бўлади?

Қашқадарё ҳокими бир вақтнинг ўзида суд ҳам бўлоладими?
Ушбу видеога вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳозирча муносабат билдирмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйиб, тарқатишни буюрди (видео)