14:30 / 02.01.2020
4 158

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 15 суткага қамалган блогер иши бўйича баёнот берди (видео)

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 15 суткага қамалган блогер иши бўйича баёнот берди (видео)
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Facebook ижтимоий тармоғида «Отабек Нуритдинов» тахаллуси билан воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб келган фуқаро Абдуфатто Нуритдиновнинг туҳмат, ҳақорат ва безориликда айланиб 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланиши юзасидан видеобаёнот билан чиқди.

Видеобаёнотда Асака туман «Сувоқова» ДУК раҳбари Баҳодир Қаҳҳоров, «ҲудудгазАндижон» Асака туман филиали раҳбари Жавлонбек Исмоилов, Андижон вилояти молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Азиз Икромов, Асака тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Алишер Парпиев, Асака тумани 27-мактаб директори Муҳайё Исоқова, Асака тумани 59-мактаб директори Дилфуза Жўрабоева, Андижон вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Яҳёбек Абдулхаков, Андижон вилояти маъмурий суди судьяси Ойбек Баракабаев ҳамда Андижон вилояти прокурори ўринбосари Бахтиёр Худойбердиев блогер билан боғлиқ маъмурий ишга алоқадор маълумотлар ва фактлар ҳақида гапирган.

Баёнот сўнгида Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Мирзоҳид Ботиров ижтимоий тармоқларда далиллар билан мустаҳкамланмаган масалаларни ёритиш, фуқароларнинг шахси, қадр-қимматини камситиш, уларни ҳақоратлаш ва туҳмат қилиш қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини эслатган.

Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.Нуритдиновнинг маъмурий қамоққа олинганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

Опубликовано Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Среда, 1 января 2020 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 15 суткага қамалган блогер иши бўйича баёнот берди (видео)