Фото: ixbt.photo
Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
- вилоятнинг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида зарур инфратузилмани шакллантириш орқали улар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлаш асосида туристларнинг узлуксиз саёҳатлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу ҳудудларни “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси асосида ривожлантириш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
- Дастурда ва Режада белгиланган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда сифатли бажарилишининг тизимли мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини ҳар ойда муҳокама қилади;
- муаммоли масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўради.
Дастурда ва Режада белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар