Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси
2 январь, пайшанба куни Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитойдан визасиз тартиб бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Чегарадан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи Лин инвестиция киритиш мақсадида Ўзбекистонни яқиндан ўрганиш учун келган экан.
«Визасиз режимнинг йўлга қўйилиши хитойликларга катта имкониятлар яратади. Ўзим Шандун провинциясидаги йирик компания раҳбариман. Мамлакатингизни ўрганиб чиқиб, унга катта инвестиция киритишни режалаштиряпман. Бугунги кунда хитойликлар дунё бўйлаб жуда кўп саёҳат қилишади: ўтган йили 120 миллион хитойлик дунё бўйича саёҳатга чиққан. Ўйлайманки, бундан кейин Ўзбекистонга кўплаб хитойликлар кела бошлашади», — дейди Ли Жи Лин.
Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 12 сентябрдаги фармонига асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Хитой фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имкони яратилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди