09:23 / 12.01.2020
5 303

Чироқчида юзлаб киши ЙПХ ходими йўлини тўсди (фото)

Чироқчида юзлаб киши ЙПХ ходими йўлини тўсди (фото)
Фото: Xabar.uz
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ЙПХ ходими маст ҳолатда автомобиль бошқаргани ва фуқаролар унинг йўлини тўсиб, унга нисбатан чора кўрилишини талаб қилишаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеода кўриш мумкинки, юзлаб киши эвакуатор машинасига чиқиб олган ЙПХ ходимини ўраб олишиб, ҳолатни ўз телефонларига видеога олишмоқда. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар вакиллари олдида ходимнинг маст эканини айтишиб, унинг халқдан кечирим сўрашини талаб қилишган.

Воқеа гувоҳи сўзларига кўра, ушбу ҳолат тумандаги кўчаларидан бирида ўрнатилган 3.27 («Тўхташ тақиқланган») йўл белгисида (ўрнатилган белги қўлбола тайёрланганга ўхшайди) тўхтаган автомашинани жарима майдонига олиб кетиш жараёнида содир бўлган.

Фото: Xabar.uz

Фото: Xabar.uz
Катта эҳтимол билан ушбу қоидабузарликни қайд этиш учун келган ЙПХ ходими маст ҳолатда бўлганлигини сезган фуқаролар шу тарзда унинг йўлини тўсиб олишиб, норозилик билдиришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида юзлаб киши ЙПХ ходими йўлини тўсди (фото)