18:33 / 13.01.2020
6 434

Актриса Луиза Расуловани катта пулга чув туширишди

Актриса Луиза Расуловани катта пулга чув туширишди
Тошкентда актриса Луиза Расуловани мебель ясовчиси 3 минг долларга чув туширди. Фирибгарга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, актриса Луиза Расулова Чилонзор туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уни чув туширган Элшод исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Элшод қўшиқчи Райҳоннинг уйига ҳам ўзи мебель ясаб берганлигини айтиб, актрисанинг ишончига кирган. Сўнгра у билан ошхона мебеллари ясаб беришга келишган. Фирибгар “хизмати” эвазига актрисадан уч минг долларни олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Айни дамда айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Актриса Луиза Расуловани катта пулга чув туширишди