
2019 йилнинг 12 декабрь куни “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 987-сонли қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган мазкур қарорга мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб янги намунадаги паспорт босқичма-босқич жорий этилади:
2020 йил 1 мартдан бошлаб - Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
2020-2022 йилларда босқичма-босқич - бошқа вилоятларда ва Қорақалпоғистонда.
Қарорга кўра, кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар