Фото: «Dizainvfoto.ru»
Айрим дори воситаларини совуткичда сақлаш тавсия этилади. Бу ҳақда дорини тайинлаган шифокор ёки дорихона ходими огоҳлантиради. Дорини қабул қилишдан олдин эмас, сотиб олган заҳоти йўриқнома билан танишиб чиқиш тавсия этилади. Шунда дорини қандай шароитда сақлаш кераклигини билиб олса бўлади, деб ёзади Xabar.uz.
Агар дори қадоғида уни салқин ва қоронғи жойда сақлаш кераклиги айтилган бўлса, демак, ҳарорат +12 – 14 даражагача бўлиши зарур. Бундай дори-дармонлар одатда совуткичда сақланади. Агар хона ҳароратида сақланиши айтилган бўлса, хона ҳароратида сақлаш керак. Бу +25 даражагача дегани. Агар совуқ жойда сақланиши айтилган бўлса, +4 – 6 даражани англатади. Бундай дориларни сақлаш учун совуткичнинг сабзавотларга мўлжалланган пастки бўлмалари тўғри келади. Бундай препаратлар жуда кам, дейди мутахассислар.
Бундан чиқди, йўриқномасида қоронғи ёки салқин жойда сақлаши айтилган дориларни совуткичда сақлаш зарур.
Табиий таркибли кўпгина дориларни илиқ жойда сақлаб бўлмайди. Акс ҳолда бактериялар кўпайиши мумкин. Кўпинча шифокорлар таркибида табиий ёғ бўлган шамдори ва ёғли суртмаларни салқин ва совуқ жойда сақлашни тавсия этади. Шунингдек, бу дорихоналарда тайёрланган дориларга ҳам тааллуқли: одатда уларни узоқ муддат сақлаб бўлмайди.
Глаукомада кўзга томизиладиган дорилар шулар жумласидан — уларнинг айримлари фойдалангунга қадар совуткичда сақланади. Шунингдек, айрим ферментли дориларни ҳам совуткичда сақлаш тавсия этилади. Улар капсула ёки ҳабдори эмас, кукун ҳолида чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди