21:25 / 16.01.2020
6 757

Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди

Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди
Таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлимига доир янги тафсилот пайдо бўлди: Repost.uz нашри ёзишича, Наримон Григорян жасади топилганидан 3 кун аввал ўлдириб кетилган.

"Нариман 2020 йил 11 январда ўлдирилган бўлса, бироқ Григоряннинг Instagramдаги расмий саҳифасида 12 январь куни пост эълон қилинган", – дейилади хабарда.

Пост остида "Воскресная киношка" деб ёзилган. Эҳтимол, Instagram саҳифасини унинг менежери юритган, пост қўйилганда, у дизайнер ўлганлигини билмаган.

2020 йил 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян) нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Нариман Григорян - хореограф, дизайнер ва модельер, "Nariman Grigoryan" брендининг асосчиси. У 2004 -2008 йилларда Ўзбекистон рақс академиясида таҳсил олган.
Григорян халқаро рақс танловларида Ўзбекистондан ягона ҳакам сифатида иштирок этиб келарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди