
Айрим жойларда буюк-буюк олимлар ҳақида ўта беписандлик билан, ўта ахлоқсизлик билан, одобсизлик билан гапирилаётган гапларга кўзим тушиб қоляпти.
Мотуридийинг тирилиб келса, ўзим унга дарс бериб қўяман, дегандек оҳангларга, маъноларга дуч келяпман.
Замахшарий ҳақида-ку гапирмай қўя қолай. У зот тирилиб келса, тошбўрон қилиб юборишса керак.
Мен оломонни айбламайман. Оломон оломон-да. Мен устозларни айблайман. Модомики, ўқувчи ўз устозини ўша ўтмишдаги буюк-буюк олимлардан устун қўя олибдими, демак, устоз хоин.
Ҳар бир устоз у буюклар олдида ўзининг ҳеч ким эмаслигини ўқувчининг ич-ичига, дил-дилига сингдириб юбориши керак. Токи, ўқувчи у зотларни устозидан кўра юз, минг баробар кўпроқ ҳурмат қилсин.
Шу йўлни тутмаган устоз содиқ устоз эмас. У хоин.
Муқим Маҳмуд
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар