18:38 / 20.01.2020
2 808

Хўжалик мудири электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Хўжалик мудири электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан 11.01.2020 йилда ўтказилган текширишда “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Сирдарё ҲЭТК” АЖга қарашли ишлаб чиқариш базасида хўжалик мудири Б.Р. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 125-банди талабига зид равишда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.

У 01.01.2017 йилдан 11.01.2020 йилга қадар 23961,6 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида “Ўзтрансгаз” АЖ Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 15.814.656 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.
“Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖнинг “Гулистоншаҳаргаз” таъминоти филиали манфаатларига 15.814.656 сўм мулкий зарар етказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хўжалик мудири электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди