21:11 / 20.01.2020
3 226

Турар жойни нотурарга айлантиришга ҳокимнинг қарори керак бўлмайди

Турар жойни нотурарга айлантиришга ҳокимнинг қарори керак бўлмайди
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш давлат хизмати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарор чиқариш тартиби бекор қилиниб, уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига ўтказилди ва амалда қарор ижроси таъминланди.

2020 йил 1 январдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари томонидан турар жойни нотурар тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тизими ишга туширилган.

Мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатиш натижасида бизнес жараёнининг бир неча мартага қисқариши, сифатининг ошиши, қонунбузилиши ҳолатларининг олди олиниши айтилмоқда.

Шунингдек тегишли рухсатномалар 8 кун муддатда шакллантирилиб, QR код асосида ваколатли идоранинг масъул ходими томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилган.

Сир эмаски, бугунги кунда бизнес фаолиятини бошлаш ва йўлга қўйиш учун нотурар жой объектларининг етишмовчилигини тадбиркорларни қийнаётган асосий муаммолардан бири сифатида санаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Турар жойни нотурарга айлантиришга ҳокимнинг қарори керак бўлмайди