14:53 / 22.01.2020
3 942

Чегара постида қизларни фоҳишалик қилиш учун Қозоғистонга жўнатаётган аёл қўлга олинди

Чегара постида қизларни фоҳишалик қилиш учун Қозоғистонга жўнатаётган аёл қўлга олинди
ИИББ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, Яшнобод тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Светлана К. ва 28 ёшли Манзура А.лар ўзларини алдаб Олма-ота шаҳрига фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган 32 ёшли Ирода Д.га нисбатан чора кўришларини сўраб мурожаат қилишган.

Ушбу мурожаат сабаб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасблари билан бирга Ирода Д.ни кузатишни бошлайди. 15 январь куни тахминан соат 15.00 да Ирода Д. Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Ғишткўприк” чегара постида қизларни қўшни республикага жўнатаётган вақтида қўлга олинди.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чегара постида қизларни фоҳишалик қилиш учун Қозоғистонга жўнатаётган аёл қўлга олинди