Пластик карточкадаги пулларни “Сlick” дастури орқали ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
40 ёшли Каримбой И. ўзининг номига расмийлаштирилган +9989*-***-**-** рақамли сим картани ТИФ “Миллий банк” Шовот филиалида фуқаро 23 ёшли Г.Я.нинг номига расмийлаштирилган пластик карточкасига “Банк СМС” тизими орқали уланганлигини била туриб, ушбу пластик карточкадан “Сlick” дастури орқали 2019 йил 15 август кунидан 31 август кунига қадар 1.136.000 сўм ва 02 октябрь куни 1.114.000 сўм пулларни яширин равишда қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Каримбой И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169–моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Каримбой И. томонидан Г.Я.га етказилган моддий зарар тўлиқ ундирилган. Каримбой И.га ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган. 2019 йилнинг 27 ноябрь куни жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг 2020 йил 08 январь кунги хукми билан Каримбой И. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб, унга бир йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади