19:04 / 28.01.2020
4 211

Хитойда коронавирусни даволаш 1-2 ҳафта вақт олиши маълум қилинди

Хитойда коронавирусни даволаш 1-2 ҳафта вақт олиши маълум қилинди
Коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмония билан касалланган беморларни даволаш учун бир ҳафта, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта вақт керак. «Daryo.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Хитой давлат қўмитасининг мутахассислар гуруҳи аъзоси Ли Синван маълум қилган.

«Ҳозирги вақтда касалликнинг енгил аломатлари бўлган беморлар тахминан бир ҳафта ичида тузалмоқда, жиддийроқ касалланганларга эса икки ҳафта, балки ундан ҳам кўпроқ вақт керак. Шу сабабли вақт ўтиши билан касалхонадан жавоб бериладиган беморлар сони кўпайишига ишонч бор», деган Ли Синван.

Унинг айтишича, беморлар касалхонадан чиқарилиши учун касалликнинг клиник белгилари бутунлай кетиши, тана ҳарорати меъёрига келиши вирусли нуклеин кислотасига таҳлили икки марта салбий натижа кўрсатиши керак.

Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Хитой давлат қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, Хитойда коронавируснинг янги туридан келиб чиққан пневмония билан касалланганлар сони 4 515 кишига етди. Шулардан 106 нафари вафот этди, 60 нафари тузалиб касалхонадан рухсат берилди.

Эпидемия сабаб Хитойдаги умумий аҳолиси 57 миллион кишига тенг 15 та шаҳар тўлиқ ёки қисман ёпилган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин вазиятни мураккаб деб атаган. Ўзбекистонда ушбу вируснинг мамлакатга кириб келмаслиги учун чоралар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда коронавирусни даволаш 1-2 ҳафта вақт олиши маълум қилинди