10:07 / 29.01.2020
3 828

Агар “бодикамера”лар бўлмаганида...

Агар “бодикамера”лар бўлмаганида...
Навоий вилоятида ўн нафар ҳайдовчининг ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ҳаракатидан норози бўлиб ёзган шикоятлари “боди камера”лар ёрдамида асоссиз эканлиги тасдиқланди.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси асосида Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳам 185 дона махсус камера билан таъминланиб, инспекторлар ўз фаолиятида самарали фойдаланишмоқда.

Йил бошидан буён йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан 9 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланиб, ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Чунончи, Навоий шаҳри ҳудудида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори ҳайдовчи Ш. С.ни светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида чорраҳадан ўтиб келганлиги сабабли тўхтатади.

Ҳайдовчи шошиб турганлиги учун мазкур қоидабузарликка йўл қўйганлигини айтиб, кечирим сўрайди ва баённомага енгилроқ қоидабузарлик ёзишини сўрайди. Инспектор бундай қила олмаслигини, қандай қоидабузарлик содир этилган бўлса, айнан шу бўйича маъмурий баённома тузилишини айтиб, расмийлаштиради. Бундан норози бўлган ҳайдовчи инспектор устидан шикоят қилади. “Боди камера”даги тасвирлар эса ҳолатга ойдинлик киритиб, инспекторнинг ҳақлигини исботлади.

– “Боди камера”лар ишга тушганидан буён бошқармамизга 10 га яқин худди шундай муаммоли ҳолатлар бўйича аризалар келиб тушди, – дейди вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Фарруҳ Якубов. – Энди ноҳақ ва туҳмат кўринишида мурожаат қилувчи фуқаролар шикоят қилишдан олдин чуқурроқ ўйлаб кўришлари лозим. Акс ҳолда туҳмат учун ҳам қонунда белгиланган тартибда жавоб беришларига тўғри келади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “боди камера”лар ишга тушганидан буён инспекторлар ҳаракатидан норози бўлиб шикоят қилиш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада камайди. Шунингдек, шикоятларни ўрганишга сарфланадиган вақт ва унга жалб этиладиган мутахассислар ҳам камайганлигини қайд этмоқ лозим.

Темур ЭШБОЕВ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Агар “бодикамера”лар бўлмаганида...