17:25 / 29.01.2020
2 709

«Аҳмадбой иши» бўйича 30 январь куни тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтади

«Аҳмадбой иши» бўйича 30 январь куни тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтади
Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х.Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.
Судланувчилар А.Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 30 январь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 28 октябрида жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон тарихидаги энг машҳур молиявий пирамидани қурган чинозлик Аҳмад Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 1 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган ва у энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага тортилганди.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди «б» кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилган.

2019 йилнинг декабрида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев Аҳмад Турсунбоевнинг одамлардан жами 386 млрд сўм миқдорида қарзи мавжудлигини маълум қилганди. 2020 йилнинг январь ойи охирида ундан жабрланганларнинг пулларини қисман қайтариш бошланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой иши» бўйича 30 январь куни тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтади