06:30 / 03.02.2020
5 346

Сурхондарёда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Сурхондарёда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди
Фото: «Uzreport.uz»
«Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020—2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (58-сон, 2020 йил 31 январь). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати, туман ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби ҳамда туманда 2020—2022 йилларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш ушбу дастурнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, туманда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 ноябрида Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қарорлари қабул қилинган.

Маълумот учун, ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди