2020 йилнинг биринчи ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,0 фоизга кўтарилди.
Давстатқўм маълумотларига кўра, бу ўтган ойдаги мос кўрсаткичга нисбатан 2,3 даражага кам демакдир.
2019 йилнинг январида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 2,8 фоизга қимматлашган.
Кузатилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида ой давомида мева-сабзавот (3,9 фоиз) ва тухум (3,0 фоиз) нархлари бошқа маҳсулотларга нисбатан юқори даражада ошди.
2019 йилнинг январь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотларидан мевалар, сабзавотлар ва картошка (8,3 фоиз), сут маҳсулотлари (3,2 фоиз) нархлари бошқа гуруҳдаги нархларга нисбатан сезиларли даражада ошганди.
Бошқа маҳсулотлардан (ёрма ва дуккаклиларни қўшган ҳолда) гречка (2,9 фоиз), ловия (1,4 фоиз) ва буғдой уни (0,8 фоиз) нархлари сезиларли даражада ошди. Шу билан бир қаторда, оқшоқни ҳисобга олган ҳолда гуруч нархлари 0,6 фоизга арзонлашди.
Жорий йилнинг январь ойида тухум нархлари 3,0 фоизга ошганлиги ўтган йилнинг мос ойига нисбатан 1,7 даражага кўп демакдир.
2020 йилнинг январь ойида ёғ-мой маҳсулотларидан сариёғ 0,6 фоиз, маргарин, шунингдек, ҳайвон ёғлари 0,4 фоизга қимматлашди. Ўсимлик ёғи нархлари олдинги ой даражасида ўзгаришсиз қолди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”