date
views 2 649

Уйчилик отага инсоф кирди

Уйчилик отага инсоф кирди
Уйчи туманида яшовчи М.Йўлдошев оиласи билан ажрашиб кетган эди. Унга нисбатан 2017 йилда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарорига асосан 2 нафар фарзанди учун алимент ундриш белгиланган. М.Йўлдошевга ҳар ойда ўз муддатида вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни тўлаб бориши бўйича Бюронинг туман бўлими томонидан огоҳлантирилади.

Бироқ, кейинги пайтларда бунга панжа орасидан қараб, тўловни амалга оширмай келади. Охир-оқибат унга нисбатан қарздор отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси, 1 – қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан кейин ҳам ўзига хулоса қилмаган М.Йўлдошев яна алимент тўлашни пайсалга солиб келади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилади. Айнан суриштирувлар давомида у билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни бир йўла тўлаши орқали жазодан озод этилишини тушуниб етди. У фарзандлари учун бир йўла 20 млн. сўмни тўлаб берди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйчилик отага инсоф кирди