08:00 / 11.02.2020
4 086

Бухорода Миллий гвардия ходимлари банкда тутқаноғи тутган беморни қутқариб қолди

Бухорода Миллий гвардия ходимлари банкда тутқаноғи тутган беморни қутқариб қолди
Халқ банки Ғиждувон филиалига пул олиш мақсадида келган фуқаро Телмон Ҳайдаров ўз навбатини кутиш учун банк биносида фуқаролар учун ташкил этилган ўриндиққа ўтиради. Орадан бироз вақт ўтиб тусатдан фуқаро қалтираб бақира бошлайди ва ерга йиқилади.

Банкда ўз хизмат вазифасини ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармаси 10-Алоҳида отряд ходимилари сафдорлар Давронов Мухриддин ҳамда Махмудов Азизбеклар тез тиббий ходимлари етиб келгкнга қадар фуқарога дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўришади.

Азизбек Махмудов-сафдор: - "Шу куни биз эрталабги йуриқномани олиб иш бошлаганимиздан кейин шеригим билан хизмат вазифамизни ўтаётганимизда фукар Телмон Хайдаров банкга кириб келди. Кутиб турган вақтида бирдан бақирди ва ерга йиқилди. Хамкасбим билан унинг олдига дарҳол етиб бордик ва ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Қарасак унинг тутканоғи тутаётган экан. бу вақтда қандай ҳаракатланиш кераклиги бўйича бизда тушунчамиз борлиги сабабли уни дарҳол чалқанча ётқизиб, қошиқ орқали тилини ушлаб турдик ва нафас олишини таъминладик".

Шундан сунг воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари бемор ҳолатини назоратдан ўтказганидан сўнг бемор холати яхшиланди. Шифокорларнинг фикрича, беморга Миллий Гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида ва тўғри биринчи ёрдам кўрсатилган.

Тез тиббий ёрдам шифокорининг сўзларига кўра, агар Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида керакли ёрдам кўрсатмаганида фуқаро воқеа жойида вафот этиши ҳам мумкин бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода Миллий гвардия ходимлари банкда тутқаноғи тутган беморни қутқариб қолди