13:46 / 11.02.2020
4 706

Бобурнинг “Махфий васиятнома”си ҳақида биласизми?

Бобурнинг “Махфий васиятнома”си ҳақида биласизми?
Фото: ЎзА
Бобур ижоди мисли бир уммон. Бу уммон ичида қандай дур-у гавҳарлар борлиги ҳеч биримизга тўлиқ маълум эмас. Шоҳ ва шоир ижодига тўхталар эканмиз, кўпгина изланишлар олиб борган тадқиқотчилар, шу жумладан, бобуршунос Хайрулла Исматуллаев қарашларига алоҳида эътибор беришимиз лозим.

Ўз ҳаётини бетоб фарзанди Ҳумоюнга беришга тайёр бўлган ота – ёзма васиятнома ёзиб қолдирган. Бу “Махфий васиятнома” деб аталиб, 935 ҳижрий йил ( 1529 йил 11 январ) “Нилуфар” боғида ёзилган.

“Махфий васиятнома” ўнг томондан доира ичида Бобурнинг “933. Подшоҳ Баҳодир ғозий Заҳириддин Муҳаммад Бобур” деб нақшланган муҳри ҳам берилган. Бу васиятнома Ҳиндистонни бошқаришга оид бўлгани учун ҳам махфий саналган. Бу васиятнома билан ҳинд профессорлари Сайид Росс Маъсуд, Ҳ.Шерваний ҳамда Жайпурдаги Ражастон университетининг профессори тарихчи олим Р.Натҳ таниш бўлган.

Васиятнома форс тилида ёзилган. Ҳиндистонда сигир муқаддас бўлганлиги сабабли “Ҳиндистоннинг қалбини қўлга киритаман десангиз, сигир сўймоқдан ўзингизни тийинг, бунинг эвазига халқнинг қалби сизга яқин бўлади”, дея насиҳат қилинади васиятномада.

Ҳозирги кунда Бобурнинг васиятномаси Бҳопал Давлат кутубхонасида сақланади. Унинг фотонусхасини биринчи бўлиб кутубхона мудири Б. Гошал олиб, жаноб Саид Росс Маъсудга юборган. Васиятнома настаълиқ хатида ёзилган.

47 йиллик умрининг 36 йилини жангу жадалларда ўтказган Бобур ҳиндлар орасида “Қаландар” номини олган. У тўғрисўз, ҳақиқатгўй солномачи, “Бобурнома” муаллифидир.

Рухсора Зиёдова,
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бобурнинг “Махфий васиятнома”си ҳақида биласизми?