16:10 / 15.02.2020
3 844

Сурхондарёда 8 ёшли ўғлини 2 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Сурхондарёда 8 ёшли ўғлини 2 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди
5 февраль куни Сурхондарё вилояти Ангор туманида 2012 йилда туғилган ўғлини 2 миллион сўмга сотишга уринган аёл ашёвий далиллар билан қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Аёл Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, Ангор туман бўлими, Ангор туман Ички ишлар бўлими, Ангор туман Давлат хавфсизлик хизмати ва Ангор туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, олинган маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Маълумотларга кўра, Термиз шаҳрида яшовчи У.М. исмли аёл ўз қарамоғидаги ўғлини Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида О.Б. исмли аёлга сотишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 13 февраль куни У.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди («Одам савдоси») билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 8 ёшли ўғлини 2 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди