Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда “E-ijro auksion” маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Активларни сотиб олган харидор икки йил ичида камида 25 миллион доллар пул тикиши ва 150 та янги иш ўринларини яратиши керак. Меҳмонхона камида уч юлдузлига айланиши лозим.
Шунингдек, меҳмонхонанинг янги эгаси 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизмати) сақлаб қолиши керак. Меҳмонхона комплексининг бир қисмига (умумий майдоннинг 50 фоизидан ошмаган) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишга рухсат этилади. Агарда бинони бузиб ташлаш режалаштирилса, янги дизайн оригиналига мос келиши керак.
10 соатдан ортиқ давом этган аукционда штаб-квартираси БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси 16,9 миллиард сўм билан ғолиб бўлди.
Fajr Mustaqbal General Trading LLC компания эса 16,8 миллиард сўм таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, 12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган “Чорсу” меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилиши ҳақида ўтган йилнинг май ойида хабар берилганди. “Чорсу” меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Ахмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ Ахмет Демир меҳмонхонани реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаган, туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди