
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга етиб борди.
«Эсонбуға» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.


Президент шарафига фахрий қоровул саф тортган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари куннинг иккинчи ярмида бошланади.

Унда жумладан, давлат раҳбарлари иштирокида Мустафо Камол Отатурк мақбарасида гулчамбар қўйиш маросими, Ўзбекистон ва Туркия президентларининг расмий учрашувлари режалаштирилган.

Бугун шунингдек президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар