17:24 / 19.02.2020
3 827

Собиқ солиқбоши Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов вазир ўринбосари бўлди

Собиқ солиқбоши Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов вазир ўринбосари бўлди
Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев Президент фармони билан янги лавозимга тайинланди. У энди Маҳалла ва оила масалалари вазири ўринбосари ўлароқ фаолият юритади. Бу ҳақда Qalampir.uz манбаси хабар бермоқда. Парпиев бугун, 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда янги лавозимга тайинланган.

Бунга қадар Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумотларга қараганда, у янги вазирликда оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, томорқа ва ободонлаштириш, экология, бандликка кўмаклашиш масалаларига масъул бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов ҳам янги лавозимга тайинланди.

ИИВ ўринбосарига Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда янги ташкил этилган Маҳалла ва оила масалалари вазирлигига вазир ўринбосари вазифасини бажариш юкланган. У бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ солиқбоши Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов вазир ўринбосари бўлди