Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрда ПФ-5886-сон “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилади.
- Уй-жойнинг майдони ва нархига чеклов ўрнатилмайди.
- Аҳоли бирламчи бозорда (янги қурилган) уй-жойни мустақил танлайди (жойлашган жойи ва майдонидан қатъий назар).
- Тадбиркорлик субъектлари уй-жойлар лойиҳаларини буюртмачи аралашувисиз ўзлари мустақил равишда тайёрлайдилар.
- Уй-жойлар қурилишини ўз маблағлари ва бозор тамойилларига асосланган банк кредити ҳисобидан амалга оширадилар.
- Ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорини аниқлаш мақсадида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги ҳар йили квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини белгилайди.
- Ипотека кредитининг энг юқори миқдори белгиланади (уй-жойларнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб).
- Квартира қийматининг уй-жой ҳисобланган қийматидан ошган ва кредит билан қопланмаган қисми қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
- Ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади.
- Ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради (ресурлар миқдорига чекловлар йўқ).
- Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайган тақдирда ипотека кредитлари ва Молия вазирлиги ресурслари фоиз ставкалари пасаяди, кўтарилганда ўзгармасдан қолади.
Тадбиркорлик субъектларига ўз маблағлари (банк кредитлари) ҳисобидан қурилган бирламчи бозордаги квартираларини аҳолига ипотека кредитлари орқали сотиш имконияти берилади ва бунинг учун банкларга узоқ муддатли кредит ресурслари ажратилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг