Андижондаги «газ заправка»да Nexia портлади

Андижондаги «газ заправка»да Nexia портлади
Бугун, 25 февраль куни тахминан соат 10:10ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласи “Холис Тафаккур” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган метан газ қуйиш шохобчасида 32 ёшли Ш.О.нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасига газ қуяётган вақтида, портлаш юз берган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жиддий жароҳат олганлар йук.
Шохобча ҳудудида газ қуяётган яна 6 та автомашинага турли даражада техник шикаст етказилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар