
Мажбурий ижро бюроси томонидан электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Бюронинг Избоскан туман бўлими яна бир ноқонуний уланиш ҳолатини анқланди.
Избоскан тумани “Обод” маҳалласи, Файзиобод кўчасида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор О.Т.га тегишли пахта отиш цехида ўтказилган текширишда, электр ҳисоблагичда ўзбошимчалик билан 200/5 ток трансформатор ўрнатиб олиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди.
Аниқланган мазкур ҳолат бўйича Бюро ходимлари томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлик ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилиб, пахта отиш цехи тармоқдан узиб қўйилди.
Ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар