
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарор билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган.
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар