11:16 / 27.02.2020
3 728

Коронавирус юқтирганликда гумонланган фуқаро текширувдан ўтказилди

Коронавирус юқтирганликда гумонланган фуқаро текширувдан ўтказилди
26 февраль куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли рейс билан Сеул – Тошкент йўналишида пойтахтимизга учган самолёт бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.нинг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги сабабли самолёт Сеул аэропортига қайтарилган. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, Б.Т.дан коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлиллар олинган.

Шундан сўнг, самолёт Сеулдан пойтахтимизга 232 нафар пассажир, 12 нафар экипаж аъзолари билан жами 244 нафар фуқаро учган ва жорий йил 27 февраль куни Тошкент ҳалқаро аэропортига келиб қўнган.

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулдан келган йўловчилар Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Б.Т.дан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда касаллик аломатлари аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус юқтирганликда гумонланган фуқаро текширувдан ўтказилди