15:33 / 27.02.2020
2 633

Волонтёрлик фаолияти қандай шаклга келди?

Волонтёрлик фаолияти қандай шаклга келди?
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил декабрь ойида имзоланган “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинган эди.

Хўш, бугунги кунда ушбу ҳужжат ижроси қай даражада таъминланмоқда ва соҳани ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Умуман, бу борадаги ишларни такомиллаштириш учун яна нималар қилиш керак?

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзуидаги давра суҳбатида ушбу масалалар таҳлил қилинди.

Унда юқоридаги Қонун ижроси доирасида ишлаб чиқилаётган “2020-2021 йилларда волонтёрлик фаолиятига мўлжалланган Давлат мақсадли дастури” лойиҳаси атрофлича муҳокама этилди.

Мазкур дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фикрича, ушбу соҳада самарадорликка эришишнинг муҳим омили, бу — ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганишдир. Масалан, АҚШ, Япония, Германия, Канада ва бошқалар. Бугунги кунда 80дан ортиқ мамлакатларда волонтёрлик фаолияти тизимли йўлга қўйилган ва ўзини оқлаб келмоқда.

Шу боис лойиҳада волонтёрлик ташкилотлари ёки гуруҳлари ишини рағбатлантириш, уларга мини-грантлар ажратиш, мақомини ошириш, турли волонтёрлик ташкилотлари ҳамда волонтёрлик меҳнатидан фойдаланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги шериклик тизимини такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Бугунга қадар ННТ вакиллари томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, семинар ва учрашувлар натижасида ушбу лойиҳага 20 та аниқ таклиф берилган.

Якунда лойиҳага ННТ вакиллари томонидан тавсия этилган таклифлар кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг барча ҳудудида волонтёрлик фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилади.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Волонтёрлик фаолияти қандай шаклга келди?