23:25 / 27.02.2020
3 865

Шавкат Мирзиёев: 4—5 миллион аҳолимиз камбағал, уларнинг кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти

Шавкат Мирзиёев: 4—5 миллион аҳолимиз камбағал, уларнинг кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль, пайшанба куни, тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, камбағаллик Ўзбекистонда кўп йиллар «ёпиқ мавзу» бўлиб келди. 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлат раҳбари бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тарихда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Видеоселектор йиғилишида шу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

- "Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12—15 фоиз ёки 4—5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишларни самарали амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги фармони ҳамда қарорига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика даражасида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни камайтиришга масъул лавозимлар жорий қилиниб, вертикал тизим яратилди.

Шунингдек, бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ҳамда ҳукуматда алоҳида котибият ташкил этилди.

«Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак», — деди давлат раҳбари.

Шу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан камбағалликка қарши курашишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, халқ фаровонлигини ошириш мақсадида «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Ўтган икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: 4—5 миллион аҳолимиз камбағал, уларнинг кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти

Жамият янгиликлари