
27 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда сўзда чиққан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони унда белгиланган вазифалар юзасидан нутқ сўзлади.
Элмира Боситхонова маҳаллалар эндиликда кимга бўйсуниши ҳақидаги саволга ойдинлик киритди.
«Ўзини-ўзи бошқариш органи ўз фуқаролари ва кенгашдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Вазирлик [Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги] ташкил қилинганининг энг катта сабабларидан бири – маҳалла раисига ва маҳалла фаолларига ҳокимнинг ўз ишини қилдириши масаласига чек қўйилади. Энди вазирлик ана шу аралашув, мажбурловлар – мажлисда ўтириш, тадбирда иштирок этишга мажбуран олиб боришнинг барчасига нуқта қўйилади. Фармонда бу аниқ белгилаб берилган.
Энди ҳамма масалалар бизнинг ижроимизда. Қандай ижро этсак, 32 банддан иборат фармоннинг барча бандлари аниқ бажарилади. Бунинг учун ҳаммамиз бараварига ҳаракат қилишимиз керак. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳам», дейди Элмира Боситхонова.
Элмира БоситхоноваХотин-қизлар масалалариМаҳалла институтиОила ва маҳаллаЖамиятда ижтимоий муҳитВазирликнинг вазифалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар