
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенаторлар томонидан «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисда»ги қонуннинг янги таҳририни муҳокама қилинди.
«Xabar.uz» нашрининг маълум қилишича, Қонунда қатор концептуал камчиликлар сенаторлар томонидан қайд этилган.
Унга кўра, қонуннинг 3-моддасида унинг қўлланилиш соҳаси белгиланган бўлса-да, халқаро тижорат арбитражи тушунчаси ва тамойиллари очиб берилмаган.
Шунингдек, 6-моддада Қонуннинг қўлланилиш соҳасини батафсил изоҳлаш ўрнига ҳал қилиш учун халқаро тижорат арбитражига топшириши мумкин бўлган низолар келтириб ўтилган.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу нормада халқаро тижорат арбитражи кўриб чиқиш мумкин бўлган низо предмети тўлиқ ёритилмаган. Бу ва бошқа камчиликлар туфайли қонун сенаторлар томонидан рад этилди. Ялпи мажлис давом этмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.