07:30 / 29.02.2020
3 469

Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди

Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.

«Ўктам Исоевич Барноев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлансин ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилсин», дейилади фармонда.

27 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўктам Барноев номзодини бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлаш масаласини кўриб чиққанди.

Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. У 2016 йилнинг декабридан буён Бухоро вилоятига ҳокимлик қилиб келаётганди.

26 февраль куни президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан ҳукумат ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар рўй берган, ҳужжат билан бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди